Кириш Регистрация

Анчелотти: "Родриго чап қанотда ўзини қўлай ҳис қилмоқда, лекин..."

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Родригонинг ўйини ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Родригонинг чап қанотдаги ўйини? Бу яхши савол. Родриго чап қанотда ўзини жуда қулай ҳис қилади, лекин у ўнг қанотда ҳам жамоага катта ҳисса қўшади. У мукаммал ўйинчи, гарчи чапда ўйнашни афзал кўрса ҳам. Жамоа учун кимдир ҳар доим қурбон бўлади. Родриго ҳам доим шундай қиларди. У жамоа манфаатларини биринчи ўринга қўяди," - деди Анчелотти.

1 февраль, шанба куни "Реал" Ла Лигада "Эспаньол"га қарши ўйнайди.

Киритилди: 19:10, 31.01.2025.
Ўқилди: 2139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.