Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Норчаев Португалия клубига ўтмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футболчи Ҳусайн Норчаев Португалиянинг “Брага” клубига виза сабаб ўтмайдиган бўлди.

Клуб футболчига тиббий кўрикдан ўтиш учун хат юборган. Норчаев Қатардаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинини эрта тарк этиб, Тошкентга қайтди. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилади.

Ўзбекистонда Португалия элчихонаси ёки ваколатхонаси йўқлиги сабабли футболчининг агентлари Тошкентдаги Франция элчихонаси орқали Россиядаги Португалия элчихонасига алоқага чиққан.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам футболчига ёрдам қўлини чўзган. Бироқ Португалия элчихонаси ходимлари қисқа муддатда виза тайёрлаб бера олмаслиги, футболчидан душанба куни Москвага учиб келишни сўраган. Душанба куни Португалияда қишки трансфер ойнаси ёпилади. Футболчи бу пайтда ўша ерда бўлиши талаб қилинади.

Айни шу сабаб билан мазкур трансфер амалга ошмайдиган бўлди.

“Душанба куни ҳужжатлар топширилса, 2—3 кунда виза чиқади. Унгача трансфер ойнаси ёпилади. Барчаси ҳал эди. Афсуски, виза сабаб бу трансфер амалга ошмайди”, дейди футболчига яқин манба “Дарё”га.

Маълумот учун, Норчаев 2002 йил, 6 февраль куни Қашқадарёда туғилган. Ўтган мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказди. Transfermarkt портали футболчини 400 минг еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 04:19, 02.02.2025.
Ўқилди: 2003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.