Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

Моратанинг "Галатасарой"га трансферининг молиявий тафсилотлари ойдинлашди

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" Альваро Моратанинг "Милан"дан трансферининг молиявий шартларини эълон қилди.

Туркия клуби форвардни 2026 йилнинг 20 январига қадар 6 миллион евро эвазига ижарага олганини маълум қилди. Тўловлар икки босқичда амалга оширилади.

Шунингдек, "Галатасарой" ҳужумчини 8 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлади, охирги муддат – 15 январь. Агар бу вариант фаоллаштирилмаса, "Галатасарой" ижара муддатини 2026 йилнинг ёзига қадар яна 3 миллионга узайтира олади, шундан сўнг улар испанияликни 10 июндан кечиктирмай 9 миллионга сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Агар Мората "Галатасарой" томонидан сотиб олинса, у йилига 6 миллион евро олади.

Киритилди: 03:31, 03.02.2025.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.