"Пахтакор" бир неча нафар футболчиларини Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бергани учун икки ўйиндан бери уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпти. Шу боис, Мурод Исмоилов ихтиёрида қолган футболчилардан фойдаланишга мажбур эди.
Шунга қарамай, майдон эгалари ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасидаёқ учрашув тақдирини амалда ҳал қилиб қўйишди. Дастлаб, ўйиннинг 7-дақиқасида ўнг қанотдан Қиличев ошириб берган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Орадан 2-3 дақиқа ўтар-ўтмас бу сафар чап қанотдан Мерзляков томонидан бурчакдан оширган тўпини Шарофетдинов боши билан Чилматов дарвозасига йўллади.
Шундан сўнг ташаббус майдон эгалари томонидан бўлди. Ўтказиб юборилган тезкор голлардан кейин ҳам Хислат Чилматов тушкунликка тушиб қолмади ва пахтакорчиларнинг кўплаб зарбаларини бартараф этди. Биринчи бўлимда гулистонликлар томонидан кам сонли ҳужумлар эса ҳимоячилар ва дарвозабон томонидан бартараф этилди.
Иккинчи бўлим анча хотиржам ўтди. Аҳён-аҳёнда юзага келган ҳужумлар дарвозанинг ишғол қилинишигача бориб етмади.
"Пахтакор" навбатдаги 3 очкодан кейин мусобақа жадвалида яна 3-ўринга кўтарилиб олди.
ОЛИЙ ЛИГА. 10-ТУР
"ПАХТАКОР" - "ГУЛИСТОН" - 2:0
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (7), Дилшод Шарофетдинов (9)
“Пахтакор”: Александр Лобанов, Ғулом Ўрунов, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Санъат Шихов 66), Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Дилшод Шарофетдинов, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Ойбек Қиличев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сергей Рогованов 86).
“Гулистон”: Хислат Чилматов, Бобуржон Акбаров, Миржамол Қурбонов (Зафар Қорақулов 68), Акбар Саттаев, Иброҳим Раҳимов, Сарваржон Жўраев, Элёр Жаҳонов (Жўрабек Отажонов 80), Раббим Ҳасанов, Собир Усмонхўжаев (Хуршид Йўлдошев 64), Носир Отақўзиев, Алишер Шоғуломов.