Макс Эберль Мануэль Нойер билан шартномани узайтириш ҳақида гапирди.
38 ёшли дарвозабон "Бавария" билан 2026 йил июнигача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
"Мануэль Нойер ўз авлодининг энг яхши дарвозабони ва "Бавария" иконаси. Бизнинг давримизда дарвозабонлар ўйини ҳақида гап кетганда, сиз Мануэль Нойер ҳақида гапирмасдан иложингиз йўқ, бутун дунёда шундай. У майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам тақлид қилиш учун мутлақ намуна ҳисобланади. Ушбу ноёб ва муваффақиятли муносабатлар давом этаётганидан хурсандмиз," - деди "Бавария" спорт директори.













