Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Рафинья: "Флик менга қўнғироқ қилиб, ишонишини таъкидлаганди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" етакчиларидан бири Рафинья Ханс-Дитер Флик билан дастлабки суҳбати қандай бўлганини эслади.

"Ханси Фликнинг келиши расман эълон қилингач, у менга қўнғироқ қилиб: "Сен мен ишонадиган футболчилардан бирисан," деди.

Қизиғи шундаки, у мени ҳали танимасдан ёки ўйинимни кузатмасдан шундай деди. Бу менга ўз ўйинимни яхшилаш ва ишончни тиклаш учун қўшимча мотивация берди.

Ўтган мавсумда менинг "Барселона"дан кетишим ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди. Шунга қарамай, Хави менга доим: "Агар мен "Барcелона" мураббийи бўлмаганимда, сен бу жамоа либосини киёлмас эдинг," деб айтарди.

Хави менга ишонар, машаққатли меҳнат билан жамоа учун муҳим футболчига айланишимга қатъий ишонган эди", - деди 28 ёшли бразилиялик футболчи.

Рафинья жорий мавсумда 34 та ўйинда 23 та гол уриб, 15 та ассист берди.

Киритилди: 16:26, 08.02.2025.
Ўқилди: 1380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.