Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Лейтон Orient”га қарши ўйинда дебют голини киритган Абдуқодир Ҳусанов қандай баҳоланди?

Баҳо:
+2 | -

Англия Кубогининг 4-раундидан ўрин олган учрашувда “Лейтон Orient” “Манчестер Сити”ни 8 февраль, шанба куни қабул қилди. Ушбу учрашувда “шаҳарликлар” 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида “Лейтон” футболчиси 40 метр узоқликдан зарба йўллади. Тўп Стефан Ортегага тегиб дарвозага йўл олди. Бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг бошида Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушди. У ёш Vitoр Рейсни алмаштирди. 56-дақиқада Рико Люиз тепган тўп ўзбекистонлик футболчига тегиб дарвозага йўл олди. Гол Ҳусанов номига ёзилди. Кейинчалик 79-дақиқада Де Брюйне гол уриб, жамоаси учун муҳим ғалабани олиб келди.



Sofascore нашри баҳсда иштирок этган футболчилар учун қўйилган баҳоларни эълон қилди. Захирадан майдонга тушиб муҳим паллада гол урган Абдуқодир Ҳусанов 7,8 баллга лойиқ кўрилди. Шаҳарликлар таркибида дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилган Грилиш энг юқори балл олди — 8,5 ва ўйиндаги энг юқори баҳоланган ўйинчи бўлди. Ҳужумда ҳаракат қилган Мармушнинг ҳаракатларида самарадорлик сезилмади — 6.1 балл.

Мезбонлар таркибида энг юқори баҳога дарвозабон Кили муаллифлик қилди. У “шаҳарликлар” тепган аниқ зарбаларнинг бир нечтасини қайтарди. Чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаган Жаесимининг ўйини қовушмади — 6,2 балл.



“Шаҳарликлар” кейинги ўйинни 11 февраль куни Чемпионлар Лигаси доирасида “Реал”га қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:07, 09.02.2025.
Ўқилди: 5146 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.