Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Freestyle Chess. Синдаров Накамурани тай-брекда мағлуб этди, Абдусатторов эса Магнусга ютқазди

Баҳо:
+1 | -

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида бугун чорак финалнинг иккинчи ўйинлари ўтказилди.

Плей-офф босқичи классик шахмат форматида ўтказилмоқда. Нодирбек Абдусатторов бугун оқ доналарда Магнус Карлсенга қарши ўйнади ва имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз кеча ҳам Магнусга ютқазганди.

Жавоҳир Синдаров ва АҚШлик Хикару Накамура ўртасидаги бугунги ўйинлар драматик тарзда кечди. Жавоб ўйинида ватандошимиз қора доналарда ўйнади. Ўйиннинг аксар қисми тенгкурашлар остида кечган бўлса, эндшпилда эса Накамура битта пиёда устунлигига эга эди. Аммо Синдаров дурангни ушлаб қолишга муваффақ бўлди. Кечаги баҳс ҳам дуранг билан якунлагани учун томонлар ғолибни аниқлаш мақсадида рапид йўналишида тай-брек ўйинларини ўтказишди.

Синдаров илк ўйинда қора доналарда ҳаракат қилди. Дебютда ва ўйин ўрталарида Хикару устунликни қўлга киритди. Аммо ўйин сўнгида АҚШЛИк шахматчи h7 хонасидаги текин пиёдани уриб, қўпол хатога йўл қўйди. Бунинг оқибатида Жавоҳир ҳужумга ўтиб кетди ва рақибни таслим этди.

Тай-брекнинг иккинчи ўйинида ўзбек гроссмейстери оқ доналарда ўйнади. Бу партия томонлар жуда кўп хатога йўл қўйишди. Дастлаб устунлик Синдаров томонига ўтган бўлса, ўйин ўрталарида Хикару ғалаба сари ҳаракат қила бошлади ва ғалабага яқин эди. Жавоҳир дурангни ушлаб қолиш учун ҳаракат қила бошлади. Накамура эса ўйин сўнггида пиёда билан хато юришни амалга оширди. Натижада Жавоҳирнинг пиёдаси Фарзинга чиқиб кетиши аниқ бўлди ва АҚШлик гроссмейстер мағлубиятни тан олди.

Синдаров ярим финалда АҚШлик Фабиано Каруанага қарши баҳсларда иштирок этди. Иккинчи ярим финал эса Винсент Кеймар ва Магнус Карлсен ўртасида кечади.

Чорак финал натижалари:

Алиреза Фирузжа - Винсент Кеймар - 0,5 : 1,5
Жавоҳир Синдаров - Хикару Накамура - 1 : 1 (тай-брек - 2:0)
Фабиано Каруана - Гукеш Доммараджу - 2:0
Магнус Карлсен - Нодирбек Абдусатторов - 2:0

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси — 750.000 долларга тенг. Ғолиб шахматчига 200.000 доллар берилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:17, 10.02.2025.
Ўқилди: 2094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.