Кириш Регистрация
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут
20/01 20:30 Қайрат 1-4 Брюгге
20/01 22:45 Буде-Глимт 3-1 Манчестер Сити
21/01 00:52 Копенгаген - Наполи
21/01 01:00 Вильярреал - Аякс
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ - Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой - Атлетико
22/01 01:00 Бавария - Юнион
22/01 01:00 Марсель - Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл - ПСВ
22/01 01:00 Славия - Барселона
22/01 01:00 Челси - Пафос
22/01 01:00 Ювентус - Бенфика
22/01 01:00 Аталанта - Атлетик Бильбао

«Реал» испан футболига зарар етказишга уринмоқда» — «Севилья» президентининг шов-шувли баёноти

Баҳо:
+5 | -

«Севилья» клуби президенти Хосе Мария дель Нидо «Реал»нинг Короллик Испания футбол федерацияси (RFEF) ва Олий спорт кенгаши (CSD)га «Эспаньол»га қарши ўйиндаги (0:1) ҳакамлик сифати ёмон бўлгани ҳақида расмий шикоят қилганига муносабат билдирди.

«Биз икки нарсани ажратишимиз керак: ҳакамлик тизимини ва унинг баъзи жиҳатларини ўзгартириш имконияти ва "Реал"нинг баёноти.

Бу қабул қилиб бўлмайдиган ва душманона ҳаракат. Бу ҳакамлар шарафи ва мусобақанинг поклигига шубҳа уйғотади. Футбол олами бундай баёнотни жамоатчилик олдида ҳам, судда ҳам қораланиши керак, чунки бу футболнинг холислигига зид. Энг ёмони, «Реал» ўзининг «Реал ТВ» ва бошқа турли усуллар орқали испан футболига зарар етказишга ҳаракат қилмоқда. Биз «Реал» каби клубнинг бизга босим ўтказишига йўл қўя олмаймиз...

Биз, аввало, ҳакамларга ўз мутлақ қўллаб-қувватлашимизни билдиришимиз керак. Уларнинг шарафига шубҳа туширилишига йўл қўя олмаймиз. «Реал» уларга босим ўтказиб, эркин қарор қабул қилишларига тўсқинлик қилмоқчи», – дейди президент ESPNга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лига жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси «Атлетико»дан бир очко, учинчи ўриндаги «Барселона»дан эса икки очко устунлиги бор.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:58, 11.02.2025.
Ўқилди: 2239 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.