Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ҳимоячиси Рис Жеймс нега Англия кубоги ўйинини ўтказиб юборгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Рис Жеймсда ҳеч қандай жароҳат ёки муаммо йўқ. У "Брайтон"га қарши ўйинда майдонга тушади. Режамизга кўра, у Англия кубогида дам олиши керак эди," - дея Маресканинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 25 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда тўққизта учрашувда қатнашиб, битта гол урди ва битта гол муаллифига айланди.













