Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Андижон» Қозоғистон клубига ҳеч қандай имконият қолдирмади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Александр Хомяков бошқарувидаги «Андижон» 13 февраль кунги иккинчи учрашуви оқшомга яқин Анталиядаги «Титаник» номли майдонда ўтказилди.

29 январь санасида «Андижон» худди шу майдонда Украинанинг «Ворскла» клубига қарши майдонга тушиб 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу сафар Қозоғистоннинг «Шахтёр»и билан куч синашди ва устунликка эришганини амалда исботлади.

«Бургутлар» ўйинни жуда шиддатли ҳамда тажовузкор кўринишида бошлади ва деярли баҳс мобайнида ушбу жиҳатни ўз ўйинида сақлаб қола олди.

Майдонга кучли иштиёқ билан тушган жамоамиз аъзолари ҳар жабҳада рақибдан кучли эканлигини намойиш этди. Учрашувнинг кўп қисмида «Андижон» рақиб жарима майдони ичида бўлди ва хавфли вазиятларни яратди. Шу боис мазкур ўйинда «Шахтёр» дарвозабони ва ҳимоячиларига қийин бўлди. Футболчиларимиз эса рақибга имконият қолдирмади.

«Андижон»нинг голлари эса учрашув охирларига яқин киритилди. Аввалига Абдулвоҳид Ғуломов ўз қанотидан тезлик билан олдинга борди ва марказга яқин жойдан Рустам Турдимуродовни тўп билан таъминлади. Ҳужумчи эса ўзи учун яратилган имкониятни голга айлантиришга эришди.

Орадан кўп ўтмасдан энди ярим ҳимоячи Илҳом Абдуғаниев ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Марказда Турдимуродов Абдуғаниевни пас билан таъминлади. Ҳимоячининг хатосидан кейин Илҳом узоқ масофадан рақиб дарвозасининг ожиз нуқтасини топа олди.

Шу тариқа, «Андижон» рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳақли равишдаги ғалабага эришди.

Энди «Бургутлар»нинг навбатдаги учрашуви 17 февраль санасига белгиланган бўлиб, шу куни Полшанинг “Вишиста Краков” жамоасига қарши майдонга тушади.

«Андижон» – «Шахтёр» (Қозоғистон) – 2:0 (0:0).
13 февраль. Анталия. «Титаник» стадиони.
Бош ҳакам: Сергей Ноженко
Ёрдамчи ҳакамлар: Ринат Якбаров. Нуржан Жунусов.
Захира ҳаками: Сергей Султангалиев (барчаси – Қозоғистон).
«Андижон»: Элдор Адҳамов, Абубакир Ашуров, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Альтин Крезиу, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Азимов, Дониёр Абдуманнопов, Рустам Турдимуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадкарим Тоиров, Искандар Шойқулов.
“Шахтёр": Игор Шаских, Михаил Габишев, Олжас Керимжанов, Александр Мигунов, Элхан Саидов, Мансур Дилмурат, Рафаэл Оспанов, Уалихан Мухаметжанов, Рифат Нурмугамет, Ансар Альтинхан, Айдос Таттибаев.
Голлар: Рустам Турдимуродов, 80 - 1:0. Илҳом Абдуғаниев, 84 – 2:0.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 07:38, 14.02.2025.
Ўқилди: 3219 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик