"Ювентус" А Серияда яна кучли тўртликка қайтди.
Тьяго Мотта жамоаси 25-турда "Интер"ни мағлуб этди (1:0).
"Бьянконерилар" очколарини 46 тага етказиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Лацио"ни ортда қолдириб, 4-ўринни эгаллади. Олдинда "Аталанта" (51), "Интер" (54) ва "Наполи" (56).
Охирги марта "Ювентус" октябрь ойи охирида, 9-турдан кейин кучли тўртликка кирганди.













