Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Андижон»нинг навбатдаги рақиби ҳақида нималар маълум?

Баҳо:
+ | -

18 февраль санасида «Андижон» Анталия йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу сафарги рақиб — Польшанинг “Вишиста Краков” клуби.

Ёдингизда бўлса, жамоа Туркиядаги илк ўртоқлик учрашувини Польшанинг бошқа бир жамоаси – “ЛКС Лодз”га қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Бу гал Польшаликларнинг яна бир жамоаси «Андижон» учун спарринг-рақиб вазифасини бажаради.

Одатимизга кўра, навбатдаги рақиб тўғрисида сизларга маълумотларни тақдим этамиз.

“Вишиста Краков” 1942 йилнинг 1 январь санасида ташкил этилган. Польшанинг Краков шаҳрида футбол клублари бир нечтани ташкил қилади ва уларнинг орасида “Вишиста Краков” ҳам бор. Ушбу клуб ўз иштирокини айни пайтда Польшанинг иккинчи дивизионида давом эттирмоқда.

Жамоа ҳозирда иккинчи дивизионда 18 та клуб орасида 19 та учрашувнинг 14 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этиб (тўплар нисбати 45\10) 45 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди.

Клуб аренасининг номи “Вишиста Краков” стадиони деб аталади ва 1,500 минг мухлисга мўлжалланган. Стадион 2021 йилда қурилган.

Жамоанинг бош мураббийи Славомир Пешко ҳисобланади. 1985 йилнинг 19 февраль санасида таваллуд топган мутахассис 2023 йилдан бери клубда ишлаб келяпти. Дастлаб скаут, кейин вақтинча мураббий сифатида ишини давом эттирди. 2023 йилнинг 1 декабрдан эса у бош мураббий лавозимида меҳнат қила бошлади.

Клуб таркибида, испаниялик (тўрт нафар), швециялик, чехиялик, португалиялик легиоерлар тўп сурмоқда.

“Вишиста Краков” Анталия йиғинида 4 та ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган ва жамоамизга қарши ўйин уларнинг сўнгги беллашувига айланади.

10 февраль “Вишистка Краков” – “КСМ Ресита” (Руминия) – 2:4

11 февраль. “Вишиста Краков» – “Калвария Зебжидовска” (Польша) – 8:1

13 февраль. “Вишиста Краков” – “Каспий Актау” (Қозоғистон) – 3:1

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» – “Вишиста Краков” беллашуви 18 февраль куни соат Тошкент вақти билан 13:30 да (Анталия вақтига 11:30) бошланади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 19:07, 17.02.2025.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.