Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа фаолиятининг бошида нега ўзи мухлислик қилган “Манчестер Юнайтед” клубига ўтмаганига изоҳ берди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"га ўтмаганман, чунки клуб Давид де Хеа билан шартнома имзолаганди. Бу менинг йўлимни ўзгартирди.
Ўшанда мен "Манчестер Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси эдим, аммо менда бошқа вариантлар ҳам кўп эди.
"Челси" мен учун узоқ муддатли лойиҳа эди, кейин эса мен учун "Атлетико"га ўтиш имконияти пайдо бўлди", - деди бельгиялик футболчи.













