Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси ўйинини япониялик ҳакамлар бошқаради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 7-турида Қирғизистон термаси билан рақобатлашади. “А” гуруҳидан ўрин олган мазкур учрашув 20 март куни “Бунёдкор“ стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Учрашувни япониялик Араки Юсуке бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ўйинда А.Юсукега қанотларда ҳамюртлари Миҳара Жун ва Ватанабэ Кота ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-турдан сўнг ўз гуруҳида 13 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. 16 очко тўплаган Эрон термаси пешқадамлик қилаётган бўлса, БАА 10 очко билан учинчи поғонадан жой олган. Қатар термаси эса 7 очко билан 4-ўринни банд этган. Қирғизистон 3, КХДР 2 очкога эга бўлган ҳолда қуйи поғонада қолмоқда.

Маълумот ўрнида: 2026 йилнинг 11 июнь-19 июль кунлари АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этиши белгиланган. Қитъамизга тўғридан-тўғри 8 та, қитъалараро плей-офф ўйинлари орқали эса битта ўрин ажратилган.

Киритилди: 11:40, 21.02.2025.
Ўқилди: 1650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик