"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес ёзги трансферлар даврида сотиб юборилади.
Бир неча бор хабар қилинганидек, январь ойида уругвайлик футболчига Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдирганди. "Қизиллар" фойдали таклиф олишди, аммо мавсумнинг энг қизғин палласида Арне Слот уни сотиб юборишни истамади. Шунга қарамай, AnfieldIndex хабарига кўра, Нуньеснинг "Ливерпуль"даги кейинги тақдири деярли ҳал бўлган - у барибир келаси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтади. Мерсисайдликлар мавсумлар оралиғида форвардни ушлаб турмайди.
Transfermarkt портали талқинига кўра, Дарвин Нуньеснинг нархи 65 млн еврога тенг. Футболчи жорий мавсумда 35 та ўйинда 6 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













