"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик инглиз футболчисининг дисквалификациясига муносабат билдирди.
"Бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Беллингем ажойиб футболчи, у энг яхшиларидан бири. Аммо у менинг футболчиларимга алоқаси йўқ. Мен шунчаки жамоамнинг ўзим хоҳлагандек ўйнашини кўришни истайман", - деди немис мутахассиси.