"Реал" Марселонинг ўғли Энцо Алвеш билан шартномани узайтирди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
15 ёшли футболчи билан келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Энцо "Реал" тарбияланувчиси, у ёшлар жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнайди. Унинг клуб билан аввалги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган эди.













