Мауро Икарди ва Ванда Нара ўртасидаги ажралиш жараёни март ойида бошланади.
11 март куни “Галатасарой” ҳужумчиси ажрашиш бўйича дастлабки суд мажлисида иштирок этиш учун адвокат Валерия Де Веллис ҳамроҳлигида Италияга қайтади.
Унинг рафиқаси ишни Буенос-Айресда кўришни талаб қилди, лекин охир-оқибат судни Миланда ўтказишга рози бўлди.
Таъкидланишича, Ванда Нара футболчидан ўзи ва икки қизининг боқиши учун ойига тахминан 500 минг евро талаб қилади.













