"Ливерпуль" АПЛнинг бу мавсумида "Ман Сити"га қарши иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди.
26-тур ўйинида мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Биринчи даврада "Ливерпуль" "Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Арне Слот - АПЛнинг бир мавсумида Пеп Гвардиолани икки марта мағлуб этишга муваффақ бўлган "Ливерпуль"нинг биринчи мураббийи.













