Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Флик 60 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -

24 февраль, душанба куни "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 60 ёшга тўлди.

Германиянинг Гейдельберг шаҳрида туғилган мураббий "Барса"ни 2024 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Аввалроқ унинг футболчилик фаолиятида "Зандҳаузен," "Бавария," "Кёльн" ва "Бамментал" клублари бўлган. Охирги клубда у ўйинчи мураббий эди.

2000 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Флик мураббийлик фаолиятини бошлади. У "Хоффенхайм"ни бошқарган, Германия терма жамоасида Йоахим Лёвнинг мураббийлар штабида ишлаган, Германия терма жамоаси спорт директори ва "Хоффенхайм" спорт директори бўлган.

2019-2021 йилларда "Бавария" бош мураббийи, 2021-2023 йилларда Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.

Аввалроқ, Флик ўзининг туғилган кунида якунланаётган февраль ойининг энг яхши мураббийи бўлган эди.

Киритилди: 23:09, 24.02.2025.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик