"Фенербахче" икки ойдан ортиқ вақт давомида мағлуб бўлмаяпти.
Кеча Жозе Моуриньо жамоаси Туркия чемпионатининг 25-турида "Галатасарой" (0:0) билан дуранг ўйнади.
"Фенербахче" охирги марта 11 декабрь куни - Европа Лигаси доирасида "Атлетик"ка қарши ўйинда (0:2) мағлуб бўлганди. Ўшандан бери барча турнирларда Истанбул жамоаси 11 ғалаба ва 5 дуранг қайд этди.
Туркия чемпионати турнир жадвалида "Фенербахче" 24 ўйинда 58 очко тўплаб, 2-ўринда бормоқда. "Галатасарой" Моуриньо жамоасидан 6 очкога олдинда бормоқда.