"Ливерпуль" устози Арне Слот жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг меҳнат шартномаси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
"Агар у шундай ўйнашда давом этса, унинг нархи фақат ошади. Умид қиламизки, Муҳаммад келишувга эришади," - дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
32 ёшли мисрлик футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига этади.













