"Реал" устози Карло Анчелотти "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан олдин Федерико Вальверде ва Давид Алаба ҳақида маълумот берди.
"Феде? У яхши, мен уни баҳолайман. Лукас Васкес бутун ўйинни ўтказди, Алаба ҳам. Кўрамиз.
Давид Алаба? Унинг тиззаси мукаммал ҳолатда, мутлақо соғ. Энди унинг ўйин маҳоратини баҳолашимиз керак, у 14 ой давомида майдонга тушмаган футболчи", - деди италиялик мутахассис.













