Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

Абдуқодир Ҳусанов “Тоттенҳэм”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушадими?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 27-туридан ўрин олган учрашувлар доирасида “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин бугун, 26 февраль куни тунда бўлиб ўтади.

Нуфузли спорт нашрлари “Манчестер Сити”нинг ушбу учрашув учун танлаши мумкин бўлган асосий таркиби борасида тахминларини билдирди.

Opta нашри Пеп Гвардиола ўйин учун 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланади, дея ҳисобламоқда ва ҳимояда Йошко Гвардиол, Рубен Диас, Абдуқодир Ҳусанов ва Рико Льюис тўртлиги ўйнашини тахмин қилмоқда. Сўнгги бир неча баҳсларни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Эрлинг Ҳоланд ҳам сафга қайтиши мумкин.



Яна бир нашр 90min ҳам таркиб бўйича ўз тахминларини билдириб ўтди.  Унга кўра “Манчестер Сити” бугун Лондон клубига қарши қуйидаги таркиб билан майдонга тушади.

“Манчестер Сити” (4-2-3-1) — Эдерсон, Левис, Ҳусанов, Аке, Рубен Диас, Нико Гонсалес, Бернарду Сильва, Савинё, Омар Мармуш, Жереми Доку, Эрлинг Ҳоланд.

Ушбу нашр ҳам Абдуқодир Ҳусанов дастлабки дақиқалардан майдонга тушишини тахмин қилмоқда ва ўзбекистонлик футболчига қуйидагича таъриф берган:

“Сити” январда харид қилган Ҳусанов анча яхши ўйин ўтказмоқда. Унинг дебюти бир оз омадсизроқ ўтган бўлса-да, қолган баҳсларда анча ишончли ҳаракат қилмоқда.

Англиядаги яна бир нуфузли нашрлардан бир Standart.co.uk нашри ҳам “Тоттенҳэм” — “Манчестер Сити” учрашувининг бошланғич таркиби борасида ўз тахминларини билдириб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи бугун бошланғич таркибдан жой олмади.

“Манчестер Сити” (4-2-3-1) — Эдерсон, Левис, Диас, Аке, Гвардиол, Гонсалес, Гюндўған, Савинё, Фоден, Доку, Ҳоланд.

“Manchestercity.news” нашри ҳам Абдуқодирни илк дақиқалардан бошлаб Лондонда кечадиган марказий баҳсда майдонга тушади дея ҳисобламоқда.



Машҳур Onefootball нашри Гвардиола бугун тунда бўладиган учрашувда илк дақиқалардан ўйнайдиган футболчилар борасида Ҳусановга ишонч билдиради дея ҳисобламоқда.

“Манчестер Сити” (4-2-3-1) — Эдерсон, Нунеш, Ҳусанов, Аке, Гвардиол, Гонсалес; Фоден, Де Брюйне, Ковачич, Доку, Мармуш.

“Тоттенҳэм” ҳозирда 33 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгалаб турибди. “Манчестер Сити” 44 очко тўплаган ҳолда 5-поғонани банд этган.

Маълумот учун, учрашув бугун, 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:40, 26.02.2025.
Ўқилди: 7539 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz