Кириш Регистрация

"Ювентус" тўртта номзод вариантини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Тьяго Мотта ўрнига тўртта номзодни кўриб чиқмоқда.

Олдинроқ, агар "бьянконерилар" келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаса, мураббий Турин клубидан ҳайдалиши маълум бўлганди.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Ювентус" Моттанинг ўрнини эгаллаш имкониятларини аллақачон ўрганиб чиқмоқда. Улар орасида "Аталанта" устози Жан Пьер Гасперини ҳам бор. Таъкидланишича, у Турин клубини бошқаришга қарши эмас.

Шунингдек, айни дамда "Наполи"ни бошқараётган Антонио Контенинг қайтиши ҳам кўриб чиқилмоқда. "Ювентус" "Марсель" устози Роберто Де Зербига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Яна бир номзод - Игор Тудор, у 2024 йилда "Лацио"дан ишдан бўшатилганидан кейин ишсиз юрибди. Бироқ, санаб ўтилганларнинг барчасидан унинг варианти энг кам эҳтимол деб аталмоқда.

Киритилди: 22:37, 01.03.2025.
Ўқилди: 1163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик