Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Клаудио Раньери УЕФА томонидан жазоланди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Рома" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери Европа Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Порту"га (1:1) қарши ўйиндан кейин ҳакам Тобиас Штилер ва ҳакамлар кенгаши раҳбари Роберто Розеттига танқидий фикр билдиргани учун УEФА томонидан 20 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Раньери ҳакам Италия жамоасига нисбатан нохолис муносабатда бўлганини тахмин қилган ва "Рома" ярим ҳимоячиси Бриан Кристантенинг четлатилишидан норози бўлган. Шунингдек, 73 ёшли мутахассиснинг танқидлари Роберто Розеттига ҳам етиб борди. Мураббий унинг Штилерни ўйинга тайинлаш қарорини шубҳа остига қўйди. Унинг қайд этишича, Штилер ҳакамлик қилган 22 та ўйинда меҳмон жамоалар атиги 9 та дурангга эришган, қолган барча ўйинларда мезбонлар ғалаба қозонган.

Киритилди: 12:32, 04.03.2025.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5266]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3520]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3101]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2807]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1774]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1766]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1706]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1696]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1647]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1637]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик