"Астон Вилла" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида сафарда "Брюгге"ни мағлуб этди - 3:1.
Учрашувда меҳмонлар 3-дақиқада форвард Леон Бэйлининг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, "Брюгге" бунга 12-дақиқада ҳимоячи Максим Де Кейпернинг голи билан жавоб қайтарди. Мезбонлар ҳимоячиси Брандон Мехеленинг ўз жамоаси дарвозасига урган голига қадар ҳисоб тенг бўлиб турган бўлса, 88-дақиқада "Астон Вилла"нинг устунлигини 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланган Марко Асенсио оширди.
Жамоаларнинг жавоб учрашуви 12 март, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Брюгге - Астон Вилла - 1:3
04.03.2025, 22:45, «Ян Брейдел» стадиони
Голлар: Бэйли Л, 3 (0:1). Де Кейпер М, 12 (1:1). Мехеле Б, 82 - в свои ворота (1:2). Асенсио М, 88 - пенальтидан (1:3)
Брюгге: Миньоле С., Ордоньес Х., Мехеле Б., Де Кейпер М., Саббе К. (Ветлесен Х., 90+1), Оньедика Р. (Скурась М., 90+1), Ванакен Х., Яшари А., Тзолис Х., Хутгла Ф. (Сике Ю., 86), Тальби Ш. (Нильсен К., 86)
Астон Вилла: Мартинес Э., Дисаси А. (Кэш М., 64), Конса Э., Мингс Т., Динь Л., Макгинн Дж. (Рэмси Д., 64), Тилеманс Ю., Рэшфорд М. (Камара Б., 64), Уоткинс О. (Богард Л., 90+1), Роджерс М., Бэйли Л. (Асенсио М., 64)
Ҳакам: Пинейру (Португалия)