Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

U18 хоккей бўйича ЖЧ. Охирги жанг – энг қийинидир

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор U-18 Жаҳон чемпионатининг III дивизион «B» гуруҳида қатнашмоқда ва Таиландда ўтаётган ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Ўсмирларимиз Жанубий Африка Республикаси (12:0), Люксембург (12:1), Туркманистон (8:2) ва Босния ва Герцеговинани (11:3) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди. 12 очко ва 43-6 голлари фарқи билан Ўзбекистон турнир жадвалида ишончли тарзда вақтинчалик 1-ўринни эгаллаб турибди.

Бироқ, тўрт ғалабага эга яна бир жамоа бор – Таиланд терма жамоаси. Улар биздан фақатгина голлар фарқи бўйича ортда қолмоқда. Ўзбекистон айнан мезбон жамоа билан олтин медаллар ва III дивизион «A» гуруҳига йўлланмани қўлга киритиш учун баҳс олиб боради.

Учрашув 6 март куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Бизни ҳар қандай ғалаба қониқтиради – хоҳ асосий вақтда бўлсин, хоҳ қўшимча дақиқаларда.

Таиланд терма жамоаси билан аввал ҳам тўқнаш келганмиз. 2024 йил апрель ойида Тошкент ва Самарқандда ўтказилган Осиё ва Океания кубогида ёшларимиз чемпионликни қўлга киритган. Ўшанда гуруҳ босқичида таиландликларни 7:5 ҳисобида мағлуб этган бўлсак, финалда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик.

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси – жамоа сардори Жасурбек Рустамхонов турнирда порламоқда. Унинг ҳисобида аллақачон 20 (12 гол + 8 голли узатма) очко мавжуд. Жасур ва ёш юлдуз Салоҳиддин Азимов ўтган мавсумни Чехияда ўтказган. Қолган ўйинчиларимиз эса Қозоғистоннинг ёшлар лигасида "Тошкент Селект" жамоаси сафида ўйнаган эди.

Хоккей спорти мамлакатимизда бор-йўғи 7 йил аввал ривожлана бошлаган бўлсада, ёш ўйинчиларимиз халқаро майдонда Ўзбекистон хоккейининг жадал ўсиш даражасини ишонч билан намойиш этмоқда. Уларга фақатгина омад ва ғалаба тилаймиз!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:15, 05.03.2025.
Ўқилди: 2213 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4308]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3851]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2335]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2196]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2169]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2045]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1937]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1855]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1494]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик