Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор "Барселона" вингери Рафинья Диаснинг жорий мавсумдаги ўйинларига баҳо берди.
28 ёшли футболчи ақл бовар қилмас самарадорлик кўрсатмоқда: унинг ҳисобида мавсум бошидан буён "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 40 та ўйинда 25 та гол ва 18 та голли узатма бор.
Бразилия терма жамоаси раҳбарининг фикрича, Каталония грандининг ҳужум чизиғи етакчиси "Олтин тўп" учун курашади: "Рафинья - бу йилги "Олтин тўп" учун даъвогарлардан бири," - дея Доривалнинг сўзларини келтиради Managing Barca.













