Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Германия чемпионати. "Бавария" ўз майдонида аутсайдер "Бохум"га ютқазди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Германия чемпионатининг 25-турида ўз майдонида "Бохум"ни қабул қилди. Ўйин 3:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида "Бавария" ҳимоячиси Рафаэль Геррейру ҳисобни очди. 22-дақиқада мюнхенликлар вингери Серж Гнабри пенальтидан унумли фойдалана олмади. 28-дақиқада Геррейру дубль қайд этиб, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг 31-дақиқасида "Бохум" ҳимоячиси Яков Медич фарқни битта тўпга қисқартирди. Учрашувнинг 43-дақиқасида "Бавария" таянч яримҳимоячиси Жоау Палинья тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини камчиликда қолдирди. 51-дақиқада "Бохум" ярим ҳимоячиси Ибраима Сиссоко ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада меҳмонлар хавбеки Матуш Беро "Бохум"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 3:2.

"Бавария" 25 ўйинда 61 очко тўплаган ҳолда Германия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринда қолди. "Бохум" 20 очко билан 16-поғонада жойлашган.

Киритилди: 21:40, 08.03.2025.
Ўқилди: 1080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик