Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ЎФА тиббий кўрикдан ўта олмаган 12 футболчига Суперлига ўйинларида қатнашишга рухсат бермади

Баҳо:
+ | -

ЎФА Тиббий қўмитасининг 2024-йил 13-декабрдаги 12-01 баёни асосида Суперлига клуби футболчилари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Текширувлардан сўнг Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Лигага хат йўллаб, Суперлиганинг бир қатор футболчилари кўрикдан ўтказилгач, уларнинг саломатлиги юзасидан айрим хавотирлар юзага келганлигини қайд этган. Саломатлиги хавотирга сабаб бўлаётган футболчиларнинг 3 нафари “Хоразм” ва яна шунчаси “Навбаҳор” аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, “Пахтакор”, “Машъал”, “Динамо”, “Қизилқум”, “Насаф” ва “Сўғдиёна” клубларининг бир нафардан футболчиси топширган анализ натижалари қониқарли чиқмаган.

ЎзПФЛ мазкур масалани ЎФА Тиббий қўмитасига оширган. Қўмита бу масала юзасидан йиғилиш ўтказиб, қуйидагича қарор қабул қилган:

• Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида саломатлиги юзасидан хавотирли деб топган ва Лигага тақдим қилган рўйхатдаги барча футболчилар аниқланган тиббий муаммолари юзасидан республикамизнинг айнан шу соҳага ихтисослашган марказларида қайта чуқур текширувдан ўтиши лозимлиги инобатга олинсин;

• рўйхатда исми шарифи келтирилган футболчилар юзасидан мутахассислар сўнгги хулосани бермагунига қадар ҳамда ушбу хулоса Лигага тақдим этилмагунига қадар, улар учун жисмоний юкламалар чекланиб, машғулот ва ўйинларга рухсат берилмаслиги эътиборга олинсин;

• қўшимча текширувлар қандай хулосага олиб келиши, пировардида клуб шифокори футболчини машғулот ёки ўйинда қатнашишга рухсат бериш ёки бермаслиги ҳақидаги якуний қарорлар борасида ЎФА Тиббий қўмитасига маълумот берилиши белгилаб ўтилсин.

Лига ЎФА Тиббий хулосасидан келиб чиқиб, рўйхатда номи келтирилган футболчилар лицензиясини вақтинча чеклайди. Клублар мазкур масаладан хабардор этилгани ҳамда футболчи саломатлиги учун айнан шу клуб шифокори жавобгар эканлигидан келиб чиқиб, Лига футболчилар шахсига аниқлик киритмайди. Умид қиламизки, клуб ўз футболчиси саломатлигига жиддий эътибор қаратади, дейилади ЎзПФЛ берган хабарда.

Киритилди: 15:48, 09.03.2025.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.