Руд ван Нистелрой АПЛ тарихидаги энг омадсиз мураббийлардан бири ҳисобланади.
Унинг қўл остидаги "Лестер" кеча 28-турда "Челси"га (0:1) имкониятни бой берди.
Нидерландиялик бош мураббий этиб тайинланганидан буён "тулкилар" АПЛдаги 15 ўйиннинг 12 тасида, яъни 80 фоизида мағлубиятга учради. Алохида жамоаларда камида 15 та ўйин ўтказган мутахассислар орасида энг ёмон кўрсаткич фақат "Сандерленд"да Мик Маккарти (84%) ва "Саутгемптон"да Расселл Мартинда (81%) эди.
"Лестер" 28-турдан кейин 17 очко билан сўнгги ўриндан бир поғона олдинда бормоқда.













