Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигасида жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар учлигидан жой олди.
Чоршанба куни бўлиб ўтган 1/8 финалнинг "Атлетико" билан жавоб ўйини хорватиялик учун энг нуфузли еврокубоклардаги "қаймоқранглилар" сафидаги 132-ўйини бўлди.
39 ёшли ярим ҳимоячи бу кўрсаткич бўйича афсонавий собиқ ҳужумчи Раулга тенглашди. Рейтингда фақат Карим Бензема (133) ва Икер Касильяс (152) ундан юқорироқ ўринларда турибди.