Кириш Регистрация

Сергей Лушан: “Футболда қайси жамоа кўп гол урса, ўша ғалаба қозонади”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Сергей Иванович Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Учрашув яхши ўтди, тенг курашлар остида кечди. “Сўғдиёна” яхши рақиб. Футболда қайси жамоа кўп гол урса, ўша ғалаба қозонади. Учрашув менга жуда ёқди ва йигитларга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Мухлисларга ҳам ушбу беллашув ёқди, деб ўйлайман.Балки, дуранг адолатли натижа эмасдир, аммо биз юзага келган вазиятлардан деярли юз фоиз фойдаландик. Мезбонлар эса яна иккита қулай вазиятни кўкка совуришди. Бу футбол ҳамда унда шундай ҳолатлар учраб туради.

- Биринчи тур баҳсида маълум сабаблар туфайли “Навбаҳор” таркибида муаммолар юзага келганди. Бугунги ўйинда эса таркиб бошқача кўриниш олди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Сиз 1-тур учрашувида Азимжон Аҳмедов ва Мирзоҳид Ғофуровларни майдонга туша олмаганлиги борасида айтяпсизми? “Навбаҳор”нинг таркиби жорий мавсумда мутлақо янгиланди. Ўтган йилги таркибдан бор-йўғи икки нафар футболчи қолди, холос. Ўзбекистондаги ҳеч қайси жамоада бундай катта ўзгаришлар юз бермади ва жамоалар асосий таркиб ўзагини сақлаб қолишди. Балки бу яхшиликкадир. Янгиланган таркиб билан биз ниятимизни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз. Ўйлаганларимиз баъзан амалга ошяпти, баъзида эса унчалик ўхшамаяпти. Сафимиздан жуда маҳоратли ўйинчилар жой олишган. Фақат ўйиннинг сифатини оширишимиз лозим. Айни пайтда ҳимоя ҳамда ҳужумда муаммолар бор. Буни яхшилаш борасида иш олиб боряпмиз ва бу ўз самарасини беради, деган умиддаман.

- Алишер Одилов ва Русланбек Жияновлар бугун захирадан майдонга тушишди. Улар тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасмидилар ёки бу ўзига хос тактикамиди?

- Бу ўзига хос тактик қарор эди. Бугун эрталаб йигитларни чақириб, уларга сўнгги 30 дақиқа давомида ўйинни кучайтириш лозимлигини таъкидладим. Ўтган учрашувда буни амалга оширолмагандик. Бугунги беллашувда эса 1-бўлимни ҳимояланган ҳолда ўтказиб, 2-бўлимда ёш ва иқтидорли, тезкор футболчиларни майдонга туширган ҳолда, ҳужумни кучайтиришга интилдик ҳамда бу ўз самарасини берди.

Ҳамма учрашувда ҳам мазкур усулни қўлламаймиз, албатта, лекин ушбу ўйинда шундай тактикани қўлладик. Менимча, захирадан майдонга тушган футболчилар юз фоиз ишончни оқлашди" - деди Лушан.

Киритилди: 01:43, 17.03.2025.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик