Кириш Регистрация

Ян Облак ўйинлар сони бўйича "Атлетико" тарихида учинчи ўринга чиқди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда жамоасининг асосий таркибида майдонга тушди ва шу тариқа Мадрид клуби тарихида энг кўп учрашув ўтказган футболчилар бўйича учинчи ўринга чиқиб олди.

"Барселона" билан ўйин дарвозабон учун "Атлетико" таркибидаги 483-ўйин бўлди, бу клуб тарихидаги учинчи кўрсаткичдир. Томас Ренонес ҳам клуб сафида шунча ўйин ўтказган. Ундан юқорида 553та ўйин ўтказган Аделардо ва "матрасчилар" либосида 672та учрашув ўтказган Коке жой олган.

Ян Облак жорий мавсум "Атлетико" сафида Испания чемпионатида 27 та учрашув, шунингдек, Чемпионлар лигасида 10 та ўйин ўтказди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 07:29, 18.03.2025.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.