Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Аргентинанинг энг иқтидорли футболчиларидан бирига АПЛ грандлари қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Арсенал," "Ливерпуль" ва "Челси" Аргентина футболининг энг умидли ёш ўйинчиларидан бири бўлган "Ривер Плейт"дан 17 ёшли Франко Мастантуонога эътибор қаратди. 35 миллион фунтлик товон пулм уни АПЛ клублари учун жозибадор вариантга айлантиради.

Мастантуоно 2024 йил бошида "Ривер"нинг асосий жамоасидаги дебютидан бери ажойиб ўсишга эришди. Унинг техник маҳорати, майдонни кўриш ва ўйинни ўткирлаштириш қобилияти Европанинг топ-клубларида қизиқиш уйғотди. "Арсенал" ва "Ливерпуль" уни таркибда ижодкорликни кучайтириш варианти сифатида кўрмоқда, "Челси" эса уни узоқ муддатли лойиҳа учун имзолаш мақсадида кузатиб бормоқда.

Аргентиналик футболчи учун курашга "Реал," "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди, бу эса унинг трансфери учун рақобатни кучайтиради, холос, аммо ҳозирча ҳеч бир клуб расмий таклиф билан чиқмади.

Қўшимча қиламизки, Мастантуоно "Ривер Плейт" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга улгурди.

Киритилди: 12:28, 19.03.2025.
Ўқилди: 1269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.