Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

«Реал»нинг 16 нафар футболчиси миллий терма жамоаларга чақирилди

Баҳо:
+-2 | -

Март ойида "Реал Мадрид"нинг 16 нафарфутболчиси миллий жамоалардан чақирув олди:

Рауль Асенсио (Испания); Килиан Мбаппе, Эдуардо Камавинга ва Орельен Чуамени (Франция); Лука Модрич (Хорватия) ва Антонио Рюдигер (Германия) Миллатлар Лигаси чорак финалида иштирок этади. Миллатлар Лигаси плей-офф ўйинларида Тибо Куртуа (Бельгия), Андрей Лунин (Украина), Арда Гюлер (Туркия) ва Дэвид Алаба (Австрия) майдонга тушади. Жуд Беллингем (Англия); Винисиус, Родриго ва Эндрик (Бразилия); Феде Вальверде (Уругвай) ва Браҳим Диас (Марокаш) 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Испания
Нидерландия – Испания (20 март)
Испания – Нидерландия (23 март)

Асенсио Миллатлар Лигаси чорак финалида Нидерландияга қарши ўйнайди. Биринчи ўйин Роттердамда, жавоб баҳси эса "Месталья" стадионида бўлиб ўтади.

Франция
Хорватия – Франция (20 март)
Франция – Хорватия (23 март)

Франция терма жамоаси Мбаппе, Камавинга ва Чуаменини Хорватияга қарши Миллатлар Лигаси чорак финали учун чақирди. Биринчи ўйин Сплитда, жавоб баҳси эса "Стад де Франс"да ўтказилади.

Хорватия
Хорватия – Франция (20 март)
Франция – Хорватия (23 март)

Модрич Францияга қарши ўйинларда Хорватия терма жамоаси таркибида бўлади. Биринчи учрашув ўз майдонида, иккинчи учрашув эса меҳмонда ўтказилади.

Германия
Италия – Германия (20 март)
Германия – Италия (23 март)

Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси чорак финалида Италияга қарши баҳс олиб боради. Рюдигер ва унинг жамоаси биринчи ўйинни "Сан-Сиро" стадионида, жавоб учрашувини эса Дортмундда ўтказади.

Бельгия
Украина – Бельгия (20 март)
Бельгия – Украина (23 март)

Куртуа Украинага қарши Миллатлар Лигаси плей-офф учрашувлари учун Бельгия терма жамоасига чақирилди. Биринчи ўйин Мурсияда, жавоб баҳси Генкда бўлади.

Украина
Украина – Бельгия (20 март)
Бельгия – Украина (23 март)

Лунин Украина терма жамоаси сафида Бельгияга қарши Миллатлар Лигаси плей-офф баҳсларида иштирок этади.

Туркия
Туркия – Венгрия (20 март)
Венгрия – Туркия (23 март)

Туркия терма жамоаси Арда Гюлерни Миллатлар Лигаси доирасида Венгрияга қарши ўйинлар учун чақирди. Биринчи баҳс Истанбулда, жавоб учрашуви эса Будапештда бўлиб ўтади.

Австрия
Австрия – Сербия (20 март)
Сербия – Австрия (23 март)

Австрия терма жамоаси Алабани Сербияга қарши Миллатлар Лигаси баҳслари учун чақирди. Биринчи ўйин Венада, жавоб баҳси эса Белградда бўлади.

Англия
Англия – Албания (21 март)
Англия – Латвия (24 март)

Беллингем Англия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати 2026 саралаш баҳсларида иштирок этади. Улар "Уэмбли" стадионида Албания ва Латвияга қарши ўйин ўтказади.

Бразилия
Бразилия – Колумбия (21 март)
Аргентина – Бразилия (26 март)

Винисиус, Родриго ва Эндрик Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Бразилия Колумбияни ўз майдонида қабул қилади, кейин эса Аргентинага сафар қилади.

Уругвай
Уругвай – Аргентина (22 март)
Боливия – Уругвай (25 март)

Вальверде Уругвай терма жамоаси таркибида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ушбу жамоа "Сентенарио" стадионида Аргентинага қарши, кейин эса Боливияга қарши меҳмонда ўйнайди.

Марокаш
Нигер – Марокаш (22 март)
Марокаш – Танзания (26 март)

Браҳим Диас Марокаш терма жамоаси таркибида мундиал саралаш баҳсларида қатнашади. Улар Нигер ва Танзанияга қарши учрашувларни Ожуда муниципал стадионида ўтказади.

Киритилди: 14:44, 20.03.2025.
Ўқилди: 3008 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.