МЛС клубларидан бири "Милан" ва "Ливерпул"нинг собиқ футболчисига қизиқиш билдирмоқда.
Релево нашри хабарига кўра Канаданинг "Торонто" клуби "Севилья"да ўйнаётган 31 ёшли Сусо билан музокаралар жараёнини бошлаган. У ҳозирда андалусиялик бош мураббий Хавер Гарсия Пимиентанинг режаларида эмас ва унинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.
Жорий мавсумда Сусо “Севилья” сафида барча турнирларда бор-йўғи 10 та ўйинда майдонга тушди.