Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Литвага қарши ўйинда (1:0) гол урди.
"Барселона"нинг 36 ёшли футболчиси ўйиннинг 81-дақиқасида ғалаба голини киритди.
Бу форварднинг Польша терма жамоаси сафидаги 157 ўйиндаги 85-голи бўлди.