Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Дешамнинг Зидан билан муносабатлари ёмонми?

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Зинедин Зидан билан муносабати яхши эмаслиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Яна бир катта уйдирма! Биз кўп йилларни бирга ўтказдик. Орамизда ҳали ҳам катта ҳурмат бор. Дарвоқе, охирги марта кўришганимизда яхши суҳбатлашган эдик. Иккаламиз ҳам бир-биримизнинг ютуқларимизни тан оламиз.

Мен унинг яқин дўсти эмасман. Иккимизнинг ҳам ўз ҳаётимиз бор, аммо нима бўлишидан қатъи назар, ўртамизда ҳар доим ҳурмат бўлади," - деди Дешам Le Figaro нашрига.

Диде ЖЧ-2026дан кейин Франция терма жамоасини тарк этади. Аввалроқ Зидан унинг лавозимига асосий номзод экани хабар қилинганди.

Киритилди: 11:27, 23.03.2025.
Ўқилди: 1207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик