Лиссабоннинг "Бенфика" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария мавсум охирида Мексиканинг "Америка" клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Бу барчаси ёлғон. Бундай уйдирмаларни ўйлаб топган журналистлардан уяламан," - дея изоҳ берди машҳур футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ди Мариянинг Португалия гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йил ёзида ниҳоясига етади.