Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Ювентус" 30 июлга қадар Тудор билан шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Игор Тудор билан шартномани бекор қилиши мумкин.

Олдинроқ Турин клуби Тьяго Мотта ўрнига хорватиялик мутахассис бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди.

Tuttosport нашри хабарига кўра, Тудорнинг "Ювентус" билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади, агар клуб жорий мавсум охирида Чемпионлар лигасига йўлланма олса, уни бир йилга узайтириш мумкин. Шу билан бирга, клуб 30 июлга қадар товон тўламасдан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга - шу тариқа, Тудор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати вақтида "Ювентус"ни бошқаради, аммо у кейинги мавсум учун ҳеч қандай кафолатга эга эмас.

Қайд этилишича, Тудор клуб вақтинчалик мураббий излаётганини билиб, "Ювентус"ни бошқаришга рози бўлган, бироқ хорватиялик мураббий раҳбариятнинг ишончини қозониб, мавсум охиригача шартномани узайтиришга эриша олишига ишонмоқда. Шу билан бирга, ОАВ хабарларига кўра, бу шартлар Мотта ўрнига номзодлар қаторидан ўрин олган Роберто Манчинига ҳам мос келмаган.

Киритилди: 22:49, 23.03.2025.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик