Ламин Ямал жорий мавсумда самарали ҳаракатлари сонини 31 тага етказиб олди.
"Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган Испания терма жамоаси вингери Миллатлар Лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида (3:3) Нидерландияга гол урди.
Ямал клуб ва терма жамоа сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, жами 14 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган.