Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Навбаҳор U21" жамоаси шартли равишда уй учрашувларини Наманганда ўтказади

Баҳо:
+ | -

Намангандаги "Марказий" стадионига туташ ҳудудда жойлашган захира футбол майдони сўнгги уч мавсум давомида ўз сифатини йўқотиб борди. "Навбаҳор" клуби Лиганинг қатор огоҳлантиришларига қарамай, мазкур масала устида етарлича иш олиб бормади ва оқибатда клубнинг U21 жамоаси мавсумнинг илк расмий ўйинида техник мағлубият қабул қилиб олди.

Шундан сўнг футбол майдонини тартибга келтириш юзасидан иш бошланди. 24 март куни Лига мутахассислари Наманганда бўлиб, ўзгаришлар билан танишди. Майдон ҳудуди чекланган бўлиб, захира ўриндиғи, ёрдамчи ҳакам ва назоратчи учун мўлжалланган нуқталар футболчилар эркин ҳаракатланиши учун халал бериб келган. Эндиликда мазкур нуқталар трибунага кўчирилди.

Шунингдек, жамоалар ва ҳакамлар кийим алмаштириш хоналарида ва ниҳоят таъмирлаш ишлари бошланган бўлиб, клуб раҳбарияти уни 27 март куни ниҳоясига етказишни режалаштирган. Бироқ футбол майдонида камчиликлар етарлича. Майса ойлаб парвариш қилинмаслиги оқибатида, унинг ҳолати ёмонлашиб борган. "Навбаҳор U21" жамоасига техник мағлубият ёзилганидан кейингина, захира майдонида қандайдир ҳаракатлар бошланган.

Майдон ажриқ билан қоплангани учун, у апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ўз ҳолатини яхшилаши таҳмин қилинмоқда. Бунинг учун клуб ва стадион раҳбарияти майдон парваришига урғу беришда давом этиши, майса ўз вақтида суғорилиши ва керакли озуқалар билан таъминланиши шарт.

Юқоридаги ҳаракатлар инобатга олиниб, Лига мутахассислари 12 апрель куни бўлиб ўтадиган "Навбаҳор U21" — "Шўртан U21" ўйинидан кейин футбол майдонини қайта мониторинг қилади. Унга қадар "Навбаҳор U21" жамоаси мазкур майдонда 2 та учрашув ўтказиши учун истисно тариқасида рухсат берилади. Клуб раҳбарияти 13 апрель ҳолатига кўра Лигага берилган ваъдани тўлиқ бажарса ва аввалги йилларда бўлгани каби эътиборсизлик қилмаса, Лига кейинги тур учрашувлар учун ҳам майдонни рўйхатдан ўтказади.

Лига нафақат захира майдони, балки асосий таркиб ўз учрашувларини ўтказадиган асосий майдон ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам иш олиб борилишига умид қилади. 2018 йил фойдаланишга топширилган футбол майдони ўз вақтида республикадаги энг яхшиларидан бири эди. Орадан 7 йил ўтиб, турли факторлар сабаб майдон ҳолатида салбий ўзгаришлар юз берган. 2026 йилга қадар ҳолатни ўнглаш учун етарлича вақт мавжуд.

Киритилди: 13:51, 25.03.2025.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.