Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"ПСЖ" "Наполи" ҳужумчиси учун курашдан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Журналист Сача Таволиерининг хабар беришича, парижликлар 2023 йилнинг ёзида Виктор Осимхен ва Хвича Кварацхелия учун 200 миллион евро таклиф қилган. Натижада, грузиялик вингер шу йилнинг январ ойида тахминан 70 миллион евро эвазига парижликлар сафига келиб қўшилди, аммо нигериялик борасида клубда бирдамлик йўқ эди. Форварднинг трансферини спорт директори Луиш Кампуш илгари сурди, Луис Энрике эса классик "тўққизинчи рақам"га қизиқмади.

Кампушнинг шартномаси ёзда тугаши билан Луис Энрикенинг клубнинг трансфер сиёсатига таъсири сезиларли даражада ошди. Натижада, "ПСЖ" ҳозирда "Наполи"дан ижара асосида "Галатасарой"да ўйнаётган Осимхенни қўлга киритиш фикрига қайтмайди.

Бироқ ҳужумчи барибир клубини ўзгартириши мумкин. Унинг товон пули 75 миллион евро ва янги ҳужумчи излаётган “Манчестер Юнайтед” бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

Осимхен жорий мавсумда “Галатасарой” сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 14:46, 25.03.2025.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик