"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоа таркибида ўзгартиришлар қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда испан ОАВ хабар бермоқда.
Испания терма жамоаси аъзоси каталонияликлар Чемпионлар лигаси ярим финалида Мюнхеннинг "Бавария" клубига амалда курашсиз имкониятни бой беришганини эътироф этмоқда.
"Ҳар йили ривожланиш учун ўзгариш зарур. Бу жамоа аъзолари энг юқори нуқтадаги рақобатда бўлиб туришлари учун аҳамиятли. Биз яна Чемпионлар лигаси ярим финалидан қайтишни хоҳламаймиз. Келгуси йили бу турнирда реванш олишга ҳаракат қиламиз", дейди Иньеста.













