Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ - Аякс
10/12 22:45 Вильярреал - Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао - ПСЖ
11/12 01:00 Байер - Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д - Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге - Арсенал
11/12 01:00 Ювентус - Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика - Наполи

«Манчестер Сити» Ҳусанов ҳамда миллий жамоамиз ўйинларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ФИФА кунлари давомида миллий жамоалари сафида жонбозлик кўрсатган айрим футболчиларини эътироф этди. Клуб матбуот хизматида халқаро майдонда ўйин ўтказган «шаҳарлик» чарм тўп усталари ҳақида мақола эълон қилинди. Унда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирилган.

«Норвегиянинг саралаш босқичидаги иштироки эндигина бошланмоқда, аммо улар Венгрияда Исроил устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Холанд урган гол норвегларнинг ғалабасини янада мустаҳкамлади. Эрлингнинг ишончли ўйини муваффақиятга катта ҳисса қўшди. Ушбу ғалаба орқали норвеглар ўз гуруҳларида биринчи ўринга чиқиб олди.

Ҳусанов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон майдонида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижага эришди. Ушбу ўйиндаги ғалаба ўзбекларни илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкин эди, аммо уларда имконият ҳали ҳам анча юқори.

Ўзбекистон икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ҳожимат Эркинов ва Аббосбек Файзуллаевнинг голлари рақибни саросимага солди. Ҳусанов Теҳронда тўлиқ ўйин ўтказди ва ҳимояда ишончли ҳаракат қилди.

Ўзбекистоннинг навбатдаги икки учрашуви июнь ойида бўлиб ўтади. Бирлашган Араб Амирликлари билан баҳсдаги дуранг уларга йўлланмани тақдим этиши кутилмоқда.

Мармуш бошчилигидаги Миср миллий жамоаси Қоҳирада Серра-Леонени 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун катта қадам ташлади. Улар айни пайтда биринчи ўринга мустаҳкам ўрнашган, иккинчи поғонадаги жамоа билан орадаги фарқ беш очкони ташкил қилади...» – дейилади мақолада.

Киритилди: 09:07, 28.03.2025.
Ўқилди: 2287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.