"МЮ" футболчиларида Жейдон Санчонинг қайтишига шубҳа бор.
Manchester Evening News нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчилари Санчони клубда ўйнаши учун етарли даражада эмас деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, шерикларнинг Жейдоннинг шахсияти ҳақида ҳеч қандай шикоятлари йўқ.
25 ёшли вингер ҳозирда ижара асосида "Челси"да ўйнамоқда. Лондонликлар уни 20-25 миллион фунт стерлингга сотиб олишлари шарт. Рад этилган тақдирда клуб 5 миллион фунт жарима тўлаши керак бўлади.
Санчонинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси келаси йил ёзида тугайди, клуб 2026 йилда бир йиллик узайтиришни фаоллаштириши даргумон. Санчо "Челси"да 19 марта майдонга тушган, аммо 8 та ҳолатда 90 дақиқа тўлиқ ўйнаган. Унинг лондонликлар сафида иккита голи бор.
Умумий ҳисобда Санчо "Манчестер Юнайтед" сафида 83 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган.













