Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Виталий Денисов БААга қарши ўйин ҳақида: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун ўйнаш керак”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов миллий жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Ҳимоячи “Championat.cом” нашрига берган интервьюсида Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа учун муҳим баҳслар бошланганини ҳамда БААга қарши беллашувда фақат ғалаба учун ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

Ҳозирча натижаларга ортиқча эътибор қаратмаслик керак. Иш тугадими? Йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси олдинда турган ҳал қилувчи ўйинда ўз кучини намойиш этиши лозим. Айниқса, сафарда БААга қарши учрашувда жамоа кучли эканини исботлаш учун катта имконият бор. Ҳеч қандай ҳолатда дурангга ўйнамаслик керак – фақат ғалаба учун курашиш зарур. Жаҳон чемпионатига чиқиш ва орзуларни рўёбга чиқариш вақти келди. Жаҳон чемпионатига чиқиш – бутун Ўзбекистон футболининг орзуси. Йиллар давомида биз бу йўлланма учун курашиб келмоқдамиз, ҳозир эса жуда яхши имконият бор, деди Денисов Championat нашри билан суҳбатда.

Ўзбекистон миллий жамоаси айни дамда Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи А гуруҳида 17 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа БАА терма жамоасидан тўрт очко олдинда. Жаҳон чемпионатига йўлланмани кафолатлаш учун Ўзбекистон камида битта очко зарур. Ҳал қилувчи учрашувлар 5 июнь куни сафарда БААга, 10 июнь куни эса Тошкентда Қатарга қарши ўтказилади.

Маълумот учун, Виталий Денисов ҳозирда Россиянинг “СКА Ростов” медиа жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:45, 31.03.2025.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz